Клуб янгиликлари

"Пахтакор" расмий машғулот ўтказди

Клуб янгиликлари
Чемпионлар лигаси 1-туридан олдин жамоамиз "Пахтакор" стадионида расмий машғулотда қатнашди.

Бир соатча вақт мобайнида жароҳатдан холи футболчиларнинг барчаси муҳим ўйиндан аввал умумий гуруҳда шуғулланишди. Футболчилар жисмоний, тактик ва техник жиҳатлар бўйича мураббийлар талабларини бажаришди.

"Пахтакор" ва "Шабаб Ал Аҳли" жамоалари ўртасидаги беллашув 10 февраль, душанба куни 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.