Клуб янгиликлари

“Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” учрашувини Адҳам Муҳаммад Тума бошқаради

Клуб янгиликлари
Ўйинни иорданиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

10 февраль куни Тошкентда бўлиб ўтадиган “Пахтакор” – “Шабаб Ал Аҳли” жамоалари беллашувини иорданиялик ҳакамлар бошқарадиган бўлди. Бош ҳакам сифатида Адҳам Муҳаммад Тума Маҳадмеҳ ишлайди. Ушбу рефери ўтган йили Эронда “Персеполис”га қарши кечган баҳсни бошқариб борган. Ўшанда 1:1 натижаси қайд этилганди. Маҳадмеҳ “Пахтакор” иштирокидаги бошқа ўйинларда ҳакамлик қилмаган.

Учрашув комиссари сифатида кореялик Но Жин Кюн тайинланган бўлса, ҳакамлар назоратчиси Кувайтдан Саад Комил Алфадҳли бўлади.

“ПАХТАКОР” – “ШАБАБ АЛ АҲЛИ”
Ҳакамлар: Адҳам Муҳаммад Тума Маҳадмеҳ, Аҳмад Моаннес Нади, Муҳаммад Мустафо Ҳассан (барчаси Иордания), Сайёджон Зайнидддинов (Тожикистон).
Ҳакамлар назоратчиси: Саад Комил Алфадҳли (Кувайт).
Комиссар: Но Жин Кюн (Корея).