"Пахтакор" Осиё клублари турнирларида энг кўп ўйин ўтказган Ўзбекистон жамоаси саналади.
Жамоамиз футболчилари орасида халқаро учрашувларда энг кўп тўп киритган ўйинчилар рўйхатига назар ташласак, унда Леонид Кошелев ва Зайниддин Тожиевнинг пешқадамлик қилаётганини кўришимиз мумкин. Улар 12тадан голга муаллифлик қилишган. Игорь Сергеев эса 10 голга муаллифлик қилиб улгурди. Эътиборлиси, Сергеев барча тўпини Чемпионлар лигаси баҳсларида киритишга муваффақ бўлган. Шуҳрат Мақсудов ва Анвар Солиев ҳисобида 9тадан гол мавжуд.