Клуб янгиликлари

Назорат ўйинида “Қизилқум” мағлуб этилди

Клуб янгиликлари
Баҳсда Драган Черан ва Игорь Сергеев кичик жароҳати борлиги сабабли иштирок этишмади. Ўйинда ташаббусга эга бўлган жамоамиз кўплаб голли вазиятларни юзага келтирди. Жумладан, биринчи бўлимда Дердийокнинг уч уринишидан кейин тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Гол ҳам айнан Эрен иштирокидаги ҳужумдан сўнг урилди. Унинг тўхтатиб берган тўпини Ҳамдамов 20 метрлардан кучли зарба билан дарвозага аниқ йўллади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоамизда орадаги фарқни ошириш учун бир неча қулай имкониятлар юзага келди, бироқ улардан фойдаланишда хатоларга йўл қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни “Пахтакор” Чемпионлар лигасида БААнинг “Шабаб Ал Аҳли” жамоасини қабул қилади. Беллашув соат 16:00да “Пахтакор” стадионида бошланади.

“ПАХТАКОР” – “ҚИЗИЛҚУМ” – 1:0 (1:0)

"Пахтакор": Суюнов, Салимов, Аъзамов (Эшмуродов, 77), Кримец (Анзур Исмоилов, 77), Сайфиев (Козак, 77), Ҳамробеков, Собирхўжаев (Иминов, 67), Ҳамдамов, Маҳмудҳожиев, Машарипов (Собиржонов, 77), Дердийок (Аброр Исмоилов, 67).

Гол: Ҳамдамов 24.