Клуб янгиликлари

Рақибларимиз натижалари

Клуб янгиликлари
Чемпионлар лигасида "Пахтакор" билан бир гуруҳдан ўрин олган жамоалар миллий чемпионатларида ўйинлар ўтказишди.

БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клуби ўз майдонида "Хатта"ни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, яқин таъқибчиси "Жазира"дан 8 очкога ўзиб кетган. 2 февраль куни ушбу жамоа "Фужайра" майдонига сафар қилса, 6 февралда "Жазира" билан муҳим беллашувда майдонга тушади.

Саудия Арабистонида эса "Ал Ҳилол" "Абҳа"дан 2:1 ҳисобида устун келиб, яна пешқадамга айланди. "Ҳилол" ҳозирча бир очко фарқ билан биринчи ўринни эгаллаб турибди.

17 февраль куни Тошкентга ташриф буюрадиган "Шаҳр Ходро" жамоаси эса "Машинасози" билан беллашувда 3:1 ҳисобида зафар қучиб, 32 очко билан 4-ўринга чиқиб олди.