Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Шабаб Ал Аҳли" учрашувида жамоамизни қўллаб-қувватланг!

Клуб янгиликлари
10 февраль куни "Пахтакор" 2020 йилги мавсумни Тошкентда бошлайди.

Шу куни жамоамиз Чемпионлар лигасининг 1-турида БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасини қабул қилади. Ҳар қандай мусобақада илк учрашув катта аҳамият касб этади. Қолаверса, бу Чемпионлар лигаси ва ундаги ҳар бир беллашув қизиқарли кечади. Ушбу мусобақада ҳам имкон қадар яхши натижа кўрсатишга ҳаракат қиладиган "Пахтакор"ни стадионда қўллаб-қувватлаш учун барча ишқибозларни таклиф этамиз. Ўзбекистон ва БААнинг етакчи жамоалари ўртасидаги тўқнашувни ўтказиб юборманг. Ўйин 10 февраль, душанба куни "Пахтакор" стадионида 16:00да бошланади.

Чипталарни айни пайтда "iTicket.uz" сайти, иловаси ва кассаларидан, шунингдек, кейинги ҳафтадан бошлаб "Пахтакор" стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин.