Клуб янгиликлари

“Пахтакор” ва "iTicket.uz" ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди

Клуб янгиликлари

Кеча "Пахтакор" ФК бош директори Дмитрий Адисман "iTicket.uz" компанияси директори Мирҳосил Мажидий билан учрашди.

Унда томонлар ҳамкорлик доирасида турли масалаларни муҳокама қилиб, ҳамкорлик тўғрисида шартномани имзолашди.

Бир неча кун илгари эндиликда "Пахтакор"нинг уй ўйинларига чипталарни "iTicket.uz" сайти ва иловаси орқали харид қилиш имконияти пайдо бўлгани ҳақида маълумот бериб ўтгандик. 

Жорий мавсумда жамоамизнинг биринчи уй ўйини 10 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига қарши "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

"iTicket.uz" орқали чипталарни харид қилинг ва севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!