Клуб янгиликлари

"Шерлар" "Сувон"дан устун келди

Клуб янгиликлари
БАА йиғинини жамоамиз Корея клуби устидан ғалаба билан якунлади.

Корея юқори лигаси иштирокчиси ва жорий мавсум Чемпионлар лигасида қатнашадиган жамоа билан беллашув қизиқарли кечди. 12-дақиқада Машарипов оширган тўпни Черан дарвозанинг юқори қисмига аниқ йўллади ва ҳисобни очди. Кейинчалик ҳам тўпни назорат қилиш эвазига бир неча имкониятларга эга бўлган жамоамиз улардан фойдалана олмади. Баҳсда ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа "Пахтакор" йиғинни ғалаба билан якунлади.

30 январь куни Тошкентга қайтиб келадиган "Шерлар" Чемпионлар лигасининг 1-турида "Шабаб Ал Аҳли"га қарши кечадиган учрашувга тайёргарликни давом эттиришади.

"ПАХТАКОР" - "СУВОН САМСУНГ" - 1:0
"Пахтакор": Суюнов, Салимов, Эшмуродов (Аъзамов, 58), Кримец (Исмоилов, 68), Сайфиев, Ҳамробеков, Иминов, Ҳамдамов (Собиржонов, 85), Черан, Машарипов, Сергеев (Дердийок, 58).
Гол: Черан 12.