Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг уй ўйинларига чипталарни "iTicket.uz" орқали харид қилинг!

Клуб янгиликлари
Эндиликда "Пахтакор"нинг уй учрашувларига чипталарни онлайн харид қилиш имкониятига эга бўласиз.

"Пахтакор" ишқибозлари ва футбол мухлисларига қулай шароит яратиш мақсадида "Пахтакор" футбол клуби "iTicket.uz" компанияси билан ҳамкорлик қилади. Жамоамиз ўйинларига чипталарни уйдан чиқмаган ҳолда ёки интернет мавжуд бўлган исталган жойда сотиб олишингиз мумкин. Бунинг учун "iTicket.uz" сайти ва иловасига киришингиз кифоя.

Ушбу компания чипталар савдоси ва халқаро мусобақаларда ахборот кўмаги бериш бўйича катта тажрибага эга ҳисобланади. Ўз хизматини ишончли ва хавфсиз тарзда тақдим қиладиган "iTicket.uz" хизматидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам фойдаланиб келмоқда, миллий терма жамоа учрашувларига чипталар сотиш хизмати муваффақият билан тақдим этилди.

Жорий мавсумда жамоамизнинг биринчи уй ўйини 10 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасида БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоасига қарши "Пахтакор" стадионида ўтказилади.

"iTicket.uz" орқали чипталарни харид қилинг ва севимли жамоангизни қўллаб-қувватланг!

Маълумот учун телефон:
712 071 071
712 072 072