11-турда жамоамиз сафарда "Сўғдиёна"дан кичик ҳисобда устун келди.
Дастлабки 15 дақиқада устунлик жамоамиз тарафида бўлди. Исматуллаевнинг узоқ масофадан зарбаси ноаниқ чиқди. Шундан кейин мезбонлар анча фаоллашишди. 15-дақиқада Жўраев маҳорат кўрсатди. Музаффаровнинг жаримадан тепган тўпи, сўнг Холмуҳаммедовнинг бош билан берган зарбасини Темур қайтариб юборди. Орадан ҳеч қанча ўтмасдан Абдураҳмонов деярли бирга-бир вазиятга чиққан ҳолатда зарба беришни чўзди ва ҳимоячилар хавфни бартараф қилишди. 45-дақиқада ҳисоб очилди. Искандеров чамаси 25-30 метрлардан тўпни дарвозага тепди. Тўсинга теккан тўп дарвозадан ўрин олди ва Жамшид чиройли гол муаллифига айланди – 0:1.
68-дақиқада ўйиндаги энг кескин ҳолат юзага келди. Тўп учун курашда майдон марказига яқин жойда тортишув юзага келди. “Пахтакор”нинг икки футболчисига қўполлик ишлатилгандан кейин келишмовчилик рўй берди. Тожиев ва Жиямуродов ўртасида юзага келган ҳолатда ҳакам “Пахтакор” сардорини майдондан четлатди. Қолган дақиқаларда ҳимоячилар ва дарвозабон Жўраевнинг ишончли ҳаракатлари “Пахтакор”нинг ғалабани сақлаб қолишига ёрдам берди.
“СЎҒДИЁНА” – “ПАХТАКОР” – 0:1 (0:1)
11 июнь. Жиззах. “Сўғдиёна” стадиони. 9651 томошабин.
Ҳакамлар: В.Серазитдинов – 8,4. В.Лушин – 8,6. А.Калинин – 8,5.
Назоратчи: А.Абдуллаев.
"Сўғдиёна": М.Абдуллаев, Холмуродов (Қобилов, 63), Орипов, Холмуҳаммедов, Жиямуродов, Музаффаров, Рихсибоев (Ҳамидов, 56), Рашидов, Баҳодиров, Қосимов, Абдураҳмонов (Шотурсунов, 52).
"Пахтакор": Жўраев, Андреев (Машарипов, 46), Тожиев, Ораховац, Ҳошимов, Исматуллаев (Болтабоев, 58), Соҳибов, Каримов, Козак, Искандеров (Отахонов, 70), Сергеев.
Гол: Искандеров, 45 – 0:1.
Огоҳлантиришлар: Холмуҳаммедов, 56. Музаффаров, 66. Жиямуродов, 68.
Четлатиш: Тожиев, 68.