"Шабаб Ал Аҳли" ва "Ал Ҳилол" ўз миллий чемпионатларида навбатдаги беллашувда майдонга тушишди.
"Шабаб Ал Аҳли" БАА чемпионати 13-турида "Шаржа"ни қабул қилиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин охирида белгиланган икки пенальтидан унумли фойдаланган "Шабаб Ал Аҳли" яқин таъқибчисидан энди 8 очкога олдинга ўтиб кетди. Навбатдаги баҳсни дубайликлар 29 январь куни "Хатта" билан ўтказишади.
"Ал Ҳилол" эса Саудия Арабистони чемпионати 15-турида "Шабаб" меҳмони бўлиб, голсиз дурангга имзо чекди. Ушбу натижадан сўнг "Ҳилол" 2-поғонага тушиб қолди.