Жамоамиз жаҳоннинг энг кучли клублари рейтингида ўз мавқеини анча яхшилаб олди.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) жаҳоннинг энг кучли 400 клублари рейтингини эълон қилди. Ушбу рейтингда "Пахтакор" 140-поғонада жойлашган. Жамоамиз ҳисобида 112 очко бор ва бу Осиёда кучли ўнликдан ўрин олишимизни таъминлади. "Садд" билан биргаликда "Шерлар" 6-7 поғонадан ўрин эгаллашган.
2018 йил "Пахтакор" ушбу рейтингда 394-ўринда бўлганди. Бир йил ичида жамоамиз 254 поғона юқорилашга эришди.
IFFHS 1991 йилдан бери ҳар ой клубларни баҳолаб келади. Рейтингда жамоаларнинг халқаро учрашувлари, миллий чемпионат ва кубокдаги натижалари 1/16 финалдан бошлаб қайд этилади.
Мамлакатлар бунда чемпионат кучидан келиб чиқиб, 4 тоифага ажратилади. Энг кучли лигалар клублари ҳар бир ғалаба учун 4 очкога эга бўлишади. Пастроқ савияли давлатлар жамоалари мос равишда ғалаба учун 3 очко жамғаришади.