Клуб янгиликлари

"Шабаб Ал Аҳли" ва "Ал Ҳилол" навбатдаги ўйинларини ўтказишди

Клуб янгиликлари
Чемпионлар Лигасидаги рақибларимиз навбатдаги беллашувларда майдонга тушишди.

1-турда рақибимиз бўладиган "Шабаб Ал Аҳли" БАА Кубоги финалида "Наср"га қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва совринга эга чиқиш имкониятини қўлдан бой берди. Кейинги баҳсни "Шабаб Ал Аҳли" 24 январь куни БАА чемпионати доирасида ўз майдонида "Шаржа" билан ўтказади.

"Ал Ҳилол" эса Саудия Арабистони Қирол Кубоги чорак финалида "Ал Иттифоқ"дан 2:1 ҳисобида устун келган бўлса, чемпионатнинг қолдирилган учрашувида "Ал Файсали" билан 2:2 ҳисобида дурангга имзо чекди. "Ҳилол" яқин таъқибчисидан бир очкога ўтиб кетган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. 25 январь куни бу жамоа ўз майдонида "Шабаб"ни қабул қилади.