"Ростов" билан кечган назорат ўйинидан сўнг жамоамиз бош мураббийи ўйин хусусида фикрларини билдирди.
- Ҳар икки жамоа учун бугунги баҳс синов бўлди деб айтган бўлардим. Футболчилар ҳолатини текшириб олдик. Ҳали бизда ўйин амалиёти йўқ, шу сабабли машғулотларда кўп меҳнат қилишимиз лозим. Ўйинчиларга яхши ҳаракат қилишгани учун ташаккур билдираман.