Жамоамизнинг янги футболчиси баъзи қизиқарли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.
"Олд Бойз" жамоасида 16 ёшидан асосий таркибда ўйнашни бошлаган Дердийок кубок баҳсида "Базель" дарвозасини ишғол қилган ва ушбу жамоа қизиқишига сабаб бўлган. Кейинги мавсумни у "Базель" таркибида бошлаган.
Биринчи хет-трикини сафарда 2008 йил "Тун" жамоасига қарши Швейцария чемпионати ўйинида нишонлаган. Айнан шу йил Швейцария Кубогида зафар қучиб, биринчи совринини қўлга киритган.
2008 йил унинг голи ёрдамида "Базель" Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига йўлланма олган. Гуруҳда "Барселона"га қарши баҳсда "Камп Ноу"да мезбонлар дарвозасини ишғол қилиб, жамоасига дуранг келтирган. "Байер"да эса унинг голи "Челси" мағлуб этилишига ёрдам берган.
2011 йил "Байер" билан бундеслигада иккинчи ўринни эгаллаган. Германияда биринчи мавсумда рақиблар дарвозасини 12 бор ишғол қилган. Германиядаги фаолиятидан сўнг Туркиянинг "Қосимпошо" жамоасида ўйнаб, жами 15 тўп киритишга эришди.
"Галатасарой"да Дердийок уч мавсум фаолият олиб бориб, икки бор Туркия чемпионатида зафар қучишга эришди.
Фаолиятидаги умумий трансфер суммалари 15 миллион евродан ортиқ нархни ташкил қилган.
Швейцария терма жамоасида дебютини 2008 йил "Уэмбли"да Англияга қарши ўйинда ўтказиб, захирадан тушибоқ мезбонлар дарвозасига гол урган.
Терма жамоадаги ягона хет-трикни Германия терма жамоаси билан Базелда кечган учрашувда нишонлаган. Ўша куни унинг уч голи Швейцарияга 5:3 ҳисобида ғалаба келтирган.
Швейцария терма жамоаси билан икки бор Европа чемпионати ва бир марта жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашган.