"Шерлар" БААнинг Абу Даби шаҳрида хориж йиғинини давом эттиришмоқда.
Жамоамиз янги мавсумга тайёргарлик доирасида БААдаги машғулотларни фаол давом эттириб келмоқда. Пайшанба ва жума кунлари мураббийлар штаби икки маҳалдан машғулот ўтказишга қарор қилди. Унда футболчилар жисмоний имкониятларини ўстириш устида меҳнат қилишди. Тез орада машғулотлардаги иш самарасини билиш мақсадида назорат учрашувлари ташкил этилади. Дастлабки беллашув 20 январь куни "Ростов"га қарши бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 17:30да бошланиши режалаштирилган.