Мавсум:2006-2011
200 ўйин, 23 гол
Одил Ахмедов. (25.11.1987)

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Қизилқум" ўйинида автомобиль ютиб олинг!


"Пахтакор" олий лиганинг 26-мавсумини 3 март, жума куни Тошкентда "Қизилқум"га қарши баҳс билан бошлайди.

Беллашув "Пахтакор" стадионида 17:00да бошланади. Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида 2 март кунидан сотувга чиқади ва чипталарни марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин бўлади. Мавсумий абонементлар эса 180 минг сўмдан сотилмоқда. Батафсил маълумот учун +998712413723 рақамига боғланишингиз мумкин.

Учрашувга ташриф буюринг ва "Пахтакор"ни қўллаб-қувватланг!

Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?