Бугун таваллуд кунини нишонлаётган дарвозабон Санжар Қувватов билан шартнома узайтирилди.
2019 йил бошидан буён "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилиб келаётган маҳоратли посбон клубимиз билан амалдаги шартномасини узайтирди. Унга кўра, эндиликда Қувватов 2022 йил якунигача жамоамиз сафида ўйнашда давом этади. Ушбу даврда у "Пахтакор" билан янги совринларни мунтазам қўлга киритишга ёрдам беради деб умид қиламиз.