Клуб янгиликлари

"Шерлар" машғулотларни давом эттирмоқда

Клуб янгиликлари
Жамоамиз янги мавсумга тайёргарликда тобора фаоллашмоқда. 

"Жар" стадионида ўтказилаётган машғулотларда футболчилар жисмоний машқлар билан биргаликда тўп билан ишлашда ҳам давом этишмоқда. Жароҳатдан фориғ бўлаётган Садриддин Абдуллаев, Акром Комилов ва Жавоҳир Сидиқов якка тартибда Ласло Ямбор билан шуғулланишмоқда. Қолган ўйинчилар эса фаол тартибда умумий гуруҳда меҳнат қилишяпти. 

13 январь куни "Пахтакор" назорат баҳсида Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси билан тўқнаш келади.