Жамоамиз янги мавсумда ҳам жаҳонга машҳур "adidas" компанияси билан ҳамкорликни давом эттириши ҳақида маълумот бергандик.
Айни пайтда футболчиларимиз келаси мавсумда майдонга кийиб тушадиган либослар дизайни аниқ бўлиб улгурди.
Унга кўра, дастлабки либосимиз сариқ ва кўк йўл-йўл рангда бўлса, иккинчи либос асосан оқ рангда бўлиб, унда кўк ва сариқ ранглар йўл-йўл кўринишда жойлашган.