Клуб янгиликлари

Жамоамизнинг назорат ўйинларидаги рақиблари номи маълум

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарлик доирасида бир неча назорат баҳслари ўтказади.  13 январь куни Тошкентда Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс бўлиб ўтади. Шундан сўнг БААнинг Абу Даби амирлигида 15-30 январь кунлари йиғин ўтказадиган "Шерлар" у ерда учта беллашувда майдонга тушиши режалаштирилган. 20 январь куни Россиянинг "Ростов", 24 январда Словакиянинг "Жилина" ва 29 январь санасида Жанубий Кореянинг "Сувон Самсунг" жамоалари билан ўйинлар ўтказилади.

Мавсумдаги илк расмий баҳсини "Пахтакор" 10 февраль куни Тошкентда БААнинг "Шабаб Ал Аҳли" клубига қарши Чемпионлар Лигаси доирасида ўтказади.