Клуб янгиликлари

"Пахтакор" вакиллари йилнинг энг яхшилари қаторида

Клуб янгиликлари
Жамоамизнинг бир қатор аъзолари 2019 йилнинг энг яхшилари қаторидан жой олишди.

Суперлиганинг йил рамзий жамоасидан "Пахтакор"дан Фарруҳ Сайфиев, Ҳожиакбар Алижонов, Жалолиддин Машарипов ва Драган Черан ўрин олишди.

Суперлиганинг энг яхши футболчиси деб Драган Черан топилди.

23 гол билан Суперлига тўпурарига айланган Драган Черан яна бир мукофот соҳибига айланди.

Суперлиганинг энг яхши мураббийи деб "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе топилди.

Ушбу мукофотлар билан жамоамиз вакилларини табриклаймиз. Умид қиламизки, кейинги мавсумда янада яхшироқ натижаларга эришамиз.