Клуб янгиликлари

"Пахтакор"дан 2017 йилги мавсум учун ажойиб совғалар


"Пахтакор" футбол клуби 2017 йилги мавсумда уй ўйинлари учун махсус тадбирларни мўлжаллаётганини маълум қилади.

2017 йилда Ўзбекистон олий лигаси доирасида бўлиб ўтадиган ҳар бир уй учрашувлари доирасида мамлакатимизнинг энг совриндор жамоаси "Пахтакор" ишқибозларга катта совға тайёрламоқда.

Яқинлашиб келаётган мавсумда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида автомобиль ютиб олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, стадионга келган мухлислар барча қулайликлардан фойдаланиши мумкин ва бу борада зарур ишлар амалга оширилади.
Чипталар ва абонементларни учрашувлардан аввал "Пахтакор" марказий стадиони кассаларидан харид қилишингиз мумкин бўлади.

"Пахтакор" ва миллий футболимизни қўллаб-қувватланг ҳамда эсдалик совғалар эгасига айланинг!
Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?