"Пахтакор" ФК Ўзбекистон халқи ва меҳмонларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан муборакбод этади.
1992 йил 8 декабрь куни Олий Мажлиснинг 11-сессиясида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинган. Шу муносабат билан ушбу сана дам олиш куни сифатида қайд этиб қўйилган.
Конституция эркинлик ва обод ҳаётнинг бош кафолатчиси саналади. Ватанимизда истиқомат қилаётган барчани ва хорижда истиқомат қилаётган юртдошларимизни ушбу байрам билан табриклаймиз. Барчага омад, бахт, саломатлик, хотиржамлик ва тинчлик тилаймиз. Ҳар бир кун бизга қувонч олиб келиб, Ватанимиз равнақи учун ҳисса қўшишда давом этайлик!
Байрам муборак бўлсин, азизлар!