2019 йилги мавсумда академиянинг 5 нафар тарбияланувчиси асосий жамоа сафида Суперлигада дебютларини ўтказишди.
Ҳимоячилар Иброҳимҳалил Йўлдошев, Алишер Салимов ва Бобур Асқаров, ярим ҳимоячилар Ҳумоюнмирзо Иминов ҳамда Руслан Розиев ушбу мавсумда Суперлигада дебют ўтказишди. Уларнинг барчаси "Пахтакор" футбол академияси тарбияланувчилари саналади. Айниқса, Розиев 16 ёшдан сал каттароқ пайтида дебют ўтказгани эътиборга молик. Йўлдошев чап қанот ҳимоячи, Салимов эса ўнг қанот ҳимоясида ўйнайди. Асқаров марказий ҳимоя ва таянч ярим ҳимоясида, Иминов ҳужумкор ярим ҳимоячиси позициясида тўп тепади. Розиев эса қанот вингери сифатида ҳаракат қилади.
"Double Pass" компанияси билан ҳамкорлик бўйича "Пахтакор" футбол клуби академия фаолиятини янада ривожлантириш ва ёш тарбияланувчилар ўсишига янада тўғри эътибор қаратишни мўлжалламоқда. Умид қиламизки, келажакда академиямиздан янада кўпроқ маҳоратли футболчилар етишиб чиқади.
Тарбияланувчиларимизнинг жорий мавсум Суперлигадаги ўйинлари сони
Бобур Асқаров - 8
Алишер Салимов - 5
Ҳумоюнмирзо Иминов - 4
Иброҳимҳалил Йўлдошев - 1
Руслан Розиев - 1