Клуб янгиликлари

Жалолиддин Машарипов мавсумда 37 голли узатмани амалга оширди

Клуб янгиликлари
“Пахтакор” тарбияланувчиси 2019 йилги мавсумда голли узатмалар борасида даҳшатли натижа қайд этди.

Машарипов мавсум мобайнида жами 37 марта жамоадошларининг гол уришига ўз ҳиссасини қўшди (аниқ узатма ва гол билан тугаган пенальтилар ишлаш). Суперлигада 23 бор, Лига Кубогида 8 марта, Ўзбекистон Кубогида 5 ва Чемпионлар Лигасида 1 марта жамоадошларига тўп киритишларида кўмаклашиб юборди. Бу борада у нафақат жамоамиз, балки Ўзбекистонда мутлоқ рекорд натижани ўз номига ёздириб қўйди. Жаҳонда ҳам бундай кўрсаткични топиш жуда-жуда қийин.

Достонбек Ҳамдамов эса 12 узатма билан иккинчи натижа эгасига айланди. Драган Черан 9, Фарруҳ Сайфиев 8 ва Сардор Собирхўжаев 7 голли узатма билан кейинги поғоналарда жойлашган.

37 - Жалолиддин Машарипов
12 - Достонбек Ҳамдамов
9 - Драган Черан
8 - Фарруҳ Сайфиев
7 - Сардор Собирхўжаев
4 - Марат Бикмаев, Одил Ҳамробеков, Егор Кримец, Ҳусниддин Ғофуров, Игорь Сергеев
3 - Владимир Козак
2 - Ҳожиакбар Алижонов
1 - Шерзод Аъзамов, Жасур Яхшибоев, Акром Комилов, Собит Синдаров, Марко Симич.

Гол+пас тизимидаги кўрсаткичлар
44 – Жалолиддин Машарипов (7+37)
42 – Драган Черан (33+9)
29 – Игорь Сергеев (25+4)
26 – Достонбек Ҳамдамов (14+12)
16 – Марат Бикмаев (12+4)
12 – Сардор Собирхўжаев (5+7)
8 – Егор Кримец (4+4), Фарруҳ Сайфиев (0+8)
5 – Ҳожиакбар Алижонов (3+2), Владимир Козак (2+3), Одил Ҳамробеков (1+4)
4 – Марко Симич (3+1), Ҳусниддин Ғофуров (0+4)
3 – Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев (3+0)
2 – Шерзод Аъзамов (1+1)
1 – Жавоҳир Сидиқов (1+0), Ҳумоюнмирзо Иминов (1+0), Жасур Яхшибоев (0+1), Акром Комилов (0+1), Собит Синдаров (0+1).