2019 йилги мавсумда Драган Черан 33 тўп киритган ҳолда жамоамиз сафида энг кўп гол урган ўйинчига айланди.
Ушбу голларнинг 23тасини Драган Суперлигада урган бўлса, 2таси Чемпионлар Лигаси, 3таси Лига Кубоги ва 5таси Ўзбекистон Кубоги баҳсларига тўғри келди. У энг кўп тўпни АГМКга қарши баҳсларда киритди – жами 7 бор олмалиқликлар дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, “Бухоро” дарвозасига 5 гол урди. 33 голини 21 баҳсда урган Черан 3 марта хет-трик ва 6 бор дублга эришди.
Игорь Сергеев 25 гол билан иккинчи тўпурарга айланди. У Суперлигада 17, Чемпионлар Лигасида 2, Лига Кубогида 4 ва Ўзбекистон Кубогида 2 тўп киритди. Шунча голга жами 18 беллашувда муаллифлик қилди. Достонбек Ҳамдамов ҳисобига 14 гол ёзилган бўлса, Марат Бикмаев 12 бор рақиб дарвозасини ишғол қилди. Жалолиддин Машарипов эса 7 гол билан бу кўрсаткич борасида бешинчи футболчи бўлди. Мавсум давомида жами 15 нафар футболчи тўп киритди.
Суперлигада энг кўп тўп киритган футболчи Драган Черан (23 гол) бўлди. Чемпионлар Лигасида Марат Бикмаев 4 гол билан жамоамиз тўпурарига айланди. Лига Кубогида Достонбек Ҳамдамов 5 тўп билан етакчилик қилган бўлса, Ўзбекистон Кубогида Черан 4 гол билан пешқадам бўлди.
2019 йил рақиб дарвозасига гол урган футболчилар
33 - Драган Черан
25 - Игорь Сергеев
14 - Достонбек Ҳамдамов
12 - Марат Бикмаев
7 - Жалолиддин Машарипов
5 - Сардор Собирхўжаев
4 - Егор Кримец
3 - Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Марко Симич, Ҳожиакбар Алижонов
2 - Владимир Козак
1 - Жавоҳир Сидиқов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Шерзод Аъзамов, Одил Ҳамробеков.