Клуб янгиликлари

Лига Кубоги финали превьюси. "Пахтакор" - АГМК

Клуб янгиликлари
4 декабрь куни биринчи марта ўтказилган Ўзбекистон Лига Кубогининг ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Кубоги финалида бўлгани каби "Пахтакор" ва АГМК жамоалари баҳс олиб боришади. 26 октябрда ўтган финалда "Шерлар" 3:0 ҳисобида зафар қучишганди. Энди бошқа бир финалда ғалаба қозониб, мавсумни уч соврин билан тугатишга жамоамиз уриниб кўради.

Ушбу мусобақада жамоалар илгари тўқнаш келишмаган. Уларнинг финалга қадар ўйинларда қайд этган натижалари билан танишиб олишингиз мумкин.

"Пахтакор"нинг финалгача босиб ўтган йўли:

1-тур
"Пахтакор" – "Қўқон-1912" - 0:4
Голлар: Милич 24, Усмонов 43, Холмуҳаммедов 45, Бердиев 90 0:4.

2-тур
"Бухоро" - "Пахтакор" - 1:2
Голлар: Сидоров 89 - Иминов 42, Сергеев 71.

3-тур
"Пахтакор" - "Локомотив" - 2:1
Голлар: Собирхўжаев 18, Сергеев 75 - Омонов 66.

Чорак финал
"Пахтакор" - "Шўртан" - 3:0
Голлар: Аъзамов 50, Ҳамдамов 65, 90+3.

Ярим финал
"Қўқон-1912" - "Пахтакор" - 2:4
Голлар: Бердиев 7-пен, Эркинов 80 - Черан 5, Ҳамробеков 45+2, Сергеев 59, Ҳамдамов 79.

АГМКнинг финалгача босиб ўтган йўли:

1-тур
АГМК - "Қизилқум" - 4:0
Голлар: Қосимов 51, 67, Нурматов 82, Норбеков 89.

2-тур
АГМК - "Металлург" - 1:1
Голлар: Ҳакимов 72 - Андреев 90+2.

3-тур
АГМК - "Бунёдкор" - 4:3
Голлар: Йўлдошев 7, Қосимов 20, Полвонов 55, Шихов 75 - Рихсибоев 27, Ғиёсов 71-пен, Мираҳмадов 72.

Чорак финал
АГМК - "Металлург" - 1:0
Гол: Полвонов 37.

Ярим финал
АГМК - "Динамо" - 3:0
Голлар: Ҳакимов 6, Ж .Умаров 83, 85.

Финални дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ. "Пахтакор" ва АГМК жамоалари ўртасидаги Лига Кубоги финал ўйини 4 декабрь, чоршанба куни соат 16:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Мухлисларни стадионда жамоамизни қўллаб-қувватлашга чақириб қоламиз. Чунки бу ўйинда треблга эга чиққан илк жамоага айланишимиз мумкин!