Клуб янгиликлари

Футзал жамоамиз чорак финалда “Максам-Чирчиқ” билан беллашади

Клуб янгиликлари

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатида плей-офф босқичи жуфтликлари маълум бўлди.

 

Одатий мавсумда 2-ўринни эгаллаган “Пахтакор” футзалчилари плей-офф босқичини “Максам-Чирчиқ” жамоасига қарши ўтказади. Ўйинлар 6-7 декабрь кунлари Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида соат 17:45да бошланади. Тўқнашув бирор жамоанинг икки ғалабасига қадар давом этади. Агар учинчи учрашувга зарурат туғилса, унда 9 декабрь куни ҳал қилувчи баҳс ўтказилади. Ушбу жуфтлик ғолиби кейинги босқичда “Локомотив” ва “Насаф” жамоалари ўртасидаги жуфтлик ғолибига қарши майдонга чиқади.