Клуб янгиликлари

Лига Кубоги финали "Пахтакор" стадионида ўтказилади

Клуб янгиликлари

ПФЛ Лига Кубоги финали "Пахтакор" стадиони бўлиб ўтиши ҳақида маълум қилди.

Мавсумни якунлаб берувчи Ўзбекистон Лига Кубоги финал учрашуви 4 декабрь куни “Пахтакор” стадионида ўтказилади.

Ушбу мавсумда илк бор ташкил этилган Лига Кубоги финали “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши керак эди, аммо майдон майсаси сифати яхши бўлган “Пахтакор” стадиони финалга муносиб деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Лига Кубоги финал учрашувида “Пахтакор” ҳамда АГМК клублари ўзаро баҳс олиб боради. Беллашув 4 декабрь, чоршанба куни "Пахтакор" стадионида соат 16:00да бошланади. Муҳим учрашувда жамоамизни қўллаб-қувватлашга ишқибозларимизни таклиф этамиз. Мавсумни ўзига хос требл билан якунлашга интиламиз.

Лига Кубоги, финал, 4 декабрь
“Пахтакор” стадиони, 16:00
“Пахтакор” - АГМК