"Пахтакор" бош мураббийи охирги тур учрашувидан кейин матбуот анжуманида қатнашди.
- Барчага раҳмат айтаман. Узоқ давом этган мавсумни якунладик. Балки, ўйин аҳамияти бўйича мухлисларда қизиқиш кучли бўлмагандир, аммо йигитлар ўйинлари билан уларни хурсанд этишга уринишди. Футболчилар, мураббийлар штаби, ходимлар ва раҳбариятга миннатдорчилик билдираман. Энди янада кучайиш, хатоларни тузатиш устида ишлаймиз. Терма жамоаларга келаси йил омад тилайман. Клубларга ҳам Чемпионлар Лигасида яхши иштирок тилаб қоламан. Тез орада мавсумни батамом тугатиб, ўзимиз муносиб бўлган таътилга чиқиб кетамиз.
Янги мавсумга ҳозирликни 25 декабрдан бошлаймиз. Таркибни кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Айни пайтда баъзи ўйинчилар билан музокарага киришганмиз.