Клуб янгиликлари

Охирги ўйинда дуранг

Клуб янгиликлари

Суперлигани якунлаб берган 26-турда жамоамиз "Локомотив" билан голсиз дуранг ўйнади.

Ўйинда тўпни назорат қилишда устунлик "Шерлар" тарафида бўлди. Мезбонларнинг энг хавфли ҳужуми илк дақиқада уюштирилиб, Мирзаев қулай ҳолатдан ноаниқ зарба йўллади. Жамоамиздан биринчи бўлимда Иминов, Машарипов ва Сергеевнинг уринишлари ноаниқ бўлди.

Иккинчи бўлимда кетма-кет хавфли ҳужумлар уюштирган "Пахтакор" ҳисобни очишга жуда яқин келди. Сергеевнинг зарбасидан сўнг тўп устунга теккан бўлса, Ҳамдамовнинг бир зарбасини Нестеров қайтарди, бир сафар Достон ноаниқ зарба берди. Яна бир вазиятда ҳакамларнинг хато қарори сабабли Ҳамдамов урган гол ҳисобга олинмади.

0:0 ҳисобидаги дуранг билан жамоамиз мавсумни якунлади.

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" 0:0
30 ноябрь. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Равиль Шаяхмитов, Олим Абдувосилов, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Аббос Аҳроров.
"Локомотив": Нестеров, Каримов (Ўлмасалиев, 83), Исмоилов, Ўрунов, Искандеров, Мирзаев (Смит, 14), Тўхтахўжаев, Жокич, Ҳошимов, Зотеев, Туропов (Ғанихонов, 79).
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов, Аъзамов, Кримец, Сайфиев, Собирхўжаев, Иминов (Симич, 90+2), Ҳамдамов (Бикмаев, 81), Черан, Машарипов, Сергеев.
Огоҳлантириш: Кримец, 76.