1949 йил ташкил этилган “adidas” компанияси айни пайтда ушбу соҳада жаҳондаги энг етакчи компаниялардан бири бўлиб турибди. Спорт олами модасини белгилаб берувчи “adidas” компанияси билан клубимиз узоқ йиллардан бери ҳамкорликни йўлга қўйиб келади.
2019 йилги мавсум учун “Пахтакор” жамоаси мураббийлар штаби, футболчилар ва бошқа ходимларга махсус тайёрланган либослар компания томонидан етказиб берилди. Ҳар икки тараф ҳамкорликни келажакда ҳам давом эттиришга қарор қилишган. Ушбу мавсумда аллақачон Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида муваффақиятга эришиб бўлган “Пахтакор” билан ҳамкорлик ҳам мазкур компания учун қизиқарли саналади.
2020 йилги мавсумда янада яхшироқ бўлишга интилаётган “Пахтакор” Чемпионлар Лигасида ҳам яхши натижалар қайд этиш ва ўз ҳамкори брендини бутун Осиёга кўз-кўз қилишда давом этади.