Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлари мавсумни 2-ўринда якунлашди

Клуб янгиликлари
Баҳсда катта устунликка эга бўлган ёш футболчиларимиз бемалол йирик натижали ғалабани қўлга киритсалар бўлар эди, аммо жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмаслик туфайли ўйинда дуранг натижа қайд этилди. "Локомотив" дарвозабони Жавоҳир Илёсов 5-6 ҳолатда жамоасини муқаррар голлардан асраб қолди. Икки вазиятда ҳимоячилар тўпни дарвоза чизиғидан қайтариб қолишди, дарвоза устуни мезбонларни голдан асради. Яна бир неча марта Асқаров, Ҳошимов, Розиевнинг хавфли зарбаларига аниқлик етишмади. Голсиз якунланган беллашувдан кейин "Пахтакор" ёшлар жамоаси 48 очко билан мавсумни 2-поғонада якунлади.

"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 0:0
29 ноябрь. Тошкент. ТТЙМИ стадиони.

"Локомотив": Илёсов, Амонов (А.Қўчқоров, 75), Соҳибов, Ғанихонов (Рафаэлов, 76), Ўлмасалиев, Алижонов, Комилов, О.Туропов, Жумабоев, Исломов, Эргашев (М.Қўчқоров, 61).

"Пахтакор": Ҳамроев, Асқаров, Розиев, Рамазонов, Турсунов, Ҳошимов, Одилов (Жиянов, 85), Султонмуродов, Йўлдошев, Мирсаидов, Шамсиев.

Огоҳлантиришлар: Ўлмасалиев, 9. Соҳибов, 15. Исломов, 39.