Суперлигада мавсумнинг охирги турини жамоамиз сафарда "Локомотив"га қарши ўтказади.
Учрашув дерби мақомига эга бўлгани сабабли қизиқарли ўтиши кутилмоқда. Охирги йилларда жамоалар кескин рақобатга киришган. ар икки жамоа таркибида дисквалификациялар мавжуд эмас.
Чемпионатларда ўзаро 31 ўйин ўтказилган. Улардан 18тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган, 7 баҳсда кучлар тенг келган. 6 учрашувда эса "Локомотив" кучлироқ чиққан. Жамоамиз рақиб дарвозасини 65 марта ишғол қилган олда 31 гол ўтказиб юборган. Сафардаги тўқнашувларнинг 8тасида "Пахтакор" устун келиб, 4 дуранг ва 3 мағлубият қайд этган. Меҳмондаги энг йирик ғалабамиз 6:1 натижаси 2005 йил кузатилган.
"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 30 ноябрь, шанба куни "Локомотив" стадионида соат 15:00да бошланади.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Элёр Турсунов, Равиль Шаяхмитов, Олим Абдувосилов, Достон Раҳмонов.
Назоратчи: Сардор Нажафалиев.
Комиссар: Аббос Аҳроров.