Эртага U-21 биринчилигида мавсум якунига етади.
Айни пайтда "Пахтакор" ёшлар жамоаси 47 очко билан иккинчи поғонани эгаллаб турибди. Охирги турда шундай вазият юзага келиши мумкинки, жамоамиз чемпионга айланиши ёки 4-ўринга тушиб кетиши эҳтимоли ҳам мавжуд.
Ёшларимиз "Локомотив"ни исталган ҳисобда енгишса ва "Бунёдкор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келса, "Пахтакор" чемпионга айланади. Бошқа натижалардан қатъи назар рақиб дарвозаси камида 4 бор ишғол этилиб, йирик ютуққа эришилган тақдирда ҳам "Пахтакор" чемпион бўлади. Очко йўқотилиши эса жамоани 3-ўринга, мағлубият эса 4-ўрингача тушириб юбориши мумкин. Бундай ҳолатларда "Бунёдкор" ва АГМК қайд этган натижалар аҳамиятга эга бўлади.