"Бунёдкор" билан баҳсдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин яхши ўтди дея оламан. Чиройли ҳужумлар, голларга гувоҳ бўлдик. "Бунёдкор" Чемпионлар Лигаси учун кураш олиб бормоқда ва уларда катта иштиёқ бор. Биз эса клуб обрўси ва мухлислар учун ўйнаяпмиз. Биринчи бўлимда рақиб ярим ҳимоясини йўқотдик ва бу голларга сабаб бўлди. Кейин ўйинга қайтдик ва учинчи тўпни ҳам киритишга интилдик, аммо ўзимиз гол ўтказиб юбордик. Жамоамни чиройли серия билан, рақибни эса ғалаба билан табриклайман. Бу жамоани миллий терма жамоа бош мураббийи бошқармоқда.
Терма жамоа футболчилари февралдан бери дам олишмаган. Барибир озгина чарчоқ аломатлари билинади, бу табиий ҳол.