Клуб янгиликлари

Туркияда Туланинг "Арсенал" клуби билан дуранг ўйнадик

Туркияда йиғин ўтказаётган "Пахтакор" бугун навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди. 

Россия премьер-лигасининг иштирокчиси бўлган Туланинг "Арсенал" клубига қарши ўтган баҳсда ҳисоб очилмади. Бош мураббий Григорий Колосовский ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди: 

- Натижа адолатли. «Арсенал» ташаббусга эга бўлди, биз ҳам фақат ҳимояда ўйнаганимиз йўқ. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Таъкидлаш лозимки, бизнинг жамоа Россия чемпионати клубларидан кучсизроқ. Бундан олдинги ўртоқлик учрашувида «Крилья Советов»га ютқазиб қўйгандик (0:1). «Арсенал»га чемпионатда омад тилайман!


«Арсенал Тула» - «Пахтакор» 0:0

«Арсенал Тула»: Габулов, Иванов, Сунзу, Вергара, Хагуш, Беляев, Боурчану, Горбатенко, Бурмистров (к), Александров, Расич.

«Пахтакор»: Лобанов, Ҳошимов, Исматуллаев, Ораховац, Андреев, Алижонов, Ўрунов, А.Аҳмедов, Каримов, Искандеров, Сергеев.
Захирадан тушганлар: Юсупов, Ҳакимов, Нуруллаев, 
Четлатиш: Шерзод Каримов 47
Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?