Клуб янгиликлари

Ёшларимиз дербида дуранг ўйнашди

Клуб янгиликлари
"Пахтакор" ёшлар жамоаси U-21 биринчилиги 25-турида "Бунёдкор" билар голсиз дурангга имзо чекди.

Тенг курашлар остида кечган кескин беллашувда ҳисоб очилмади. Жамоаларга дарвозаларни ишғол қилиш насиб этмади. Иккинчи бўлим якунида жамоамиз бир қатор вазиятлардан фойдалана олмади. Мазкур дурангдан кейин Станислав Кудряшов шогирдларининг очколари сони 47тага етди ва чемпионлик учун имконият сақланиб қолинди. Сўнгги турда "Локомотив" майдонига сафар қиладиган жамоамиз икки ҳолатда чемпионга айланади. Агар меҳмонда камида 4 тўп урган ҳолда 3 тўп фарқли ғалаба қўлга киритилса ёки "Бунёдкор" "Сўғдиёна"дан устун келган тақдирда "Пахтакор" ёшларига ҳар қандай ҳисобдаги ютуқ кетма-кет иккинчи чемпионликни келтиради.

"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 0:0
26 ноябрь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони.
Ҳакамлар: Э.Турсунов, О.Қосимов, Д.Тиллаев, Р.Лутфулин.
Назоратчи: Ғ.Каримов.
Комиссар: Д.Имомхўжаев.
"Пахтакор": Ҳамроев, Холматов, Розиев, Рамазонов, Турсунов, Ҳошимов, Одилов, Султонмуродов, Йўлдошев, Мирсаидов, Шамсиев.
"Бунёдкор": Умурзоқов, Жалолиддинов, Абдусаломов, Рихсибоев, Абдуллаев, Хурсандов, Каримов, Раҳимқулов, Иброҳимов, Холдоров, Икромов.
Огоҳлантиришлар: Султонмуродов, 12. Хурсандов, 44. Рамазонов, 88. Шамсиев, 90+3.