Суперлиганинг 25-турида жамоамиз "Бунёдкор" майдонига сафар қилади.
Бу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлардан илк ўзаро ўйинлардан бошлаб жуда кескин ва қизиқарли кечиши билан ажралиб туради. "Бунёдкор" Чемпионлар Лигасига йўлланма олишга интилаётгани сабабли учрашув янада каттароқ аҳамият касб этади.
Чемпионатларда жамоалар 27 ўйинда майдонга тушишган. "Пахтакор" 10 ғалаба, 9 дуранг ва 8 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 29 тўп киритилиб, 27 гол ўтказиб юборилган. Сафардаги беллашувларда 3 ғалаба, 4 дуранг ҳамда 7 мағлубият кузатилган. Охирги ўзаро ўйинларнинг 4тасида "Шерлар" устун келишган.
"Бунёдкор"га қарши баҳсни жамоамиздан Драган Черан ва Ҳожиакбар Алижонов сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.
"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 27 ноябрь, чоршанба куни соат 16:00да "Бунёдкор" стадионида бошланади.