Қаршидаги учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи беллашув тўғрисида фикрларини билдирди.
- Терма жамоалар билан боғлиқ танаффусдан кейин яна чемпионат ўйинларига қайтдик. Чиройли ўйин бўлди. Иккинчи бўлимда сал қийинчиликка дуч келдик. Умуман олганда, ғалабага муносиб ўйин кўрсатдик деб ҳисоблайман. Кескин беллашув учун йигитларга ва рақибга ҳам раҳмат айтаман.