Суперлиганинг 24-турида "Шерлар" Қаршида "Насаф"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдиришди.
Биринчи бўлимда ўйинни тўлиқ назорат қилган жамоамиз кўпроқ хавфли вазиятларни юзага келтирди. Сергеевнинг зарбасидан сўнг Неъматов тўпни қайтарган бўлса, Ҳамдамов ва Собирхўжаевнинг уринишига аниқлик етишмади. Қувватов эса мезбонлардан Абдухолиқов ва Муртазоевнинг аниқ зарбаларидан кейин тўпни қайтариб юборди. 37-дақиқада Машариповнинг қанотдан узатган тўпини Сергеев боши билан яқин масофадан дарвозага йўллади - 0:1. Беш дақиқадан кейин чиройли уюштирилган ҳужумни Машарипов аниқ зарбаси билан якунлади. У 18 метрлардан ерлатиб тўпни дарвозага йўллади ва орадаги фарқни иккитага етказди.
Иккинчи бўлим бошида қарши ҳужумдан кейин "Насаф"дан Бозоров тўп киритди. Шундан кейин ҳар икки жамоада бир неча қулай имкониятлар юзага келган бўлишига қарамай, дарвозани ишғол қилиш ҳеч кимга насиб этмади. "Пахтакор" Қаршида ғалаба қозониб, чемпионатдаги 22-ютуғини нишонлади.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:2)
23 ноябрь. Қарши. Марказий стадион. 5482 томошабин.
Ҳакамлар: О.Тўйчибоев, Р.Нугмонов, Ш.Аъзамов, И.Ильин.
Назоратчи: Д.Роман.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Насаф": Неъматов, Алиқулов, Ғаниев, Саидов, Муртазоев, Абдухолиқов, Нарзуллаев (Насруллаев, 46), Абдураимов (Рашидхонов, 82), Мухторов (Муҳиддинов, 46), Бозоров, Эшмуродов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Салимов, 86), Аъзамов (Симич, 46), Кримец, Сайфиев, Собирхўжаев, Козак (Асқаров, 61), Ҳамдамов, Черан, Машарипов, Сергеев.
Голлар: Сергеев, 37 - 0:1. Машарипов, 42 - 0:2. Бозоров, 49 - 1:2.
Огоҳлантиришлар: Муртазоев, 55. Симич, 65. Қувватов, 74. Алижонов, 85. Черан, 90+1. Эшмуродов, 90+4.