Клуб янгиликлари

Розиевнинг дубли ёшларимизга ғалаба келтирди

Клуб янгиликлари
U-21 биринчилигида "Пахтакор" ёшлари Қаршида "Насаф"дан 2:0 ҳисобида устун келишди.

Тенг курашлар остида кечган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Жамоаларнинг хавфли уринишлари дарвозага аниқ зарба йўлланмасдан узилиб қолаверди. Бир ҳолатда Розиев тўпни бўш дарвозага кирита олмади.

Иккинчи бўлимда ташаббусга эришган ёшларимиз 73-дақиқада ҳисобни очишди. Жарима майдонида Достон Турсуновга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан Розиев унумли фойдаланди. Орадан 10 дақиқа ўтгач, Руслан орадаги фарқни оширди. Йўлдошев қанотда бир неча рақибни ортда қолдириб, тўпни дарвоза олдида турган Розиевга аниқ оширди ва Руслан боши билан аниқ зарба бериб, "Пахтакор"нинг 2:0 ҳисобидаги ютуғини таъминлади.

24 ўйиндан сўнг 46 очко тўплаган "Пахтакор" ёшлари чемпионлик учун курашишда давом этмоқда.

"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 0:2 (0:0)
Ҳакам: Илья Ильин.
"Насаф": Сойибов, Турдиалиев (Нуриддинов, 66), Маннонов (Баратов, 46), Юсупов (Миров, 74), Рашидхонов (Кенжабоев, 46), Саъдуллаев (Абдуллаев, 66), Саидов, Комилов (Ҳасанов, 80), Давронов, Норчаев, Зоиров.
"Пахтакор": Ҳамроев, Холматов, Розиев (Мамасидиқов, 90+2), Рамазонов, Турсунов (Саримсоқов, 89), Ҳошимов (Абдусаломов, 90+4), Одилов (Мирзаев, 89), Султонмуродов, Йўлдошев, Мирсаидов, Шамсиев.
Голлар: Розиев, 73-пен, 83.
Огоҳлантириш: Маннонов, 21.