Суперлиганинг 24-турида "Пахтакор" Қаршида "Насаф" меҳмони бўлади.
Узоқ давом этган танаффусдан кейин яна чемпионат баҳслари давом эттирилади. Аллақачон чемпионлик масаласини ҳал этиб бўлган "Шерлар" Қаршида "Насаф" билан майдонга тушишади. Ҳар икки жамоа ўртасидаги тўқнашувлар охирги йилларда кескинликни тақдим этмоқда.
Чемпионатлар доирасида жамоалар ўзаро 45 бор майдонга тушишган. Уларнинг 26тасида жамоамиз ютуққа эришган бўлса, 10 беллашувда дуранг натижа қайд этилган. "Насаф" 9 учрашувда ғалаба қозонган. "Пахтакор" рақиб дарвозасини 68 марта ишғол қилган. Рақиб эса 39 гол уришга эришган. Қаршидаги 22 ўйинда эса жамоамиз учун 7 ғалаба, 7 дуранг ва 8 мағлубият кузатилган.
Беллашувни жамоалардан дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
"Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги беллашув 23 ноябрь куни Қаршидаги "Марказий" стадионда соат 13:30да бошланади.
"НАСАФ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Ришат Нугманов, Шоҳрух Аъзамов, Илья Ильин.
Назоратчи: Дмитрий Роман.
Комиссар: Шерзод Ражабов.