Клуб янгиликлари

"Пахтакор"ни мавсумдаги охирги ўйинлар кутмоқда

Клуб янгиликлари

"Шерлар" 11 кун ичида ўтказадиган 4 учрашув билан 2019 йилги мавсумни якунлашади.

"Пахтакор" Суперлигада "Насаф", "Бунёдкор" ва "Локомотив" билан қизиқарли кечиши кутилаётган ўйинларни ўтказади. Жамоамиз чемпионликка уч тур аввал эришиб бўлди, аммо муносиб рақиблар билан тўқнашувларда футболчилар яна бир ўзларини кўрсатишга уринишлари табиий. Қолаверса, Лига Кубоги финалида АГМКга қарши баҳсда "Пахтакор" мавсумни требл билан тугатишга интилади.

23 ноябрь
"Насаф" - "Пахтакор"

27 ноябрь
"Бунёдкор" - "Пахтакор"

30 ноябрь
"Локомотив" - "Пахтакор"

4 декабрь
"Пахтакор" - АГМК