Мавсум:2006-2011
200 ўйин, 23 гол
Одил Ахмедов. (25.11.1987)

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" - "Крилья Советов" 0:1


Туркиядаги учинчи назорат ўйинида жамоамиз "Крилья Советов"га имкониятни бой берди.

Учрашувда хавфли вазиятларни кўпроқ юзага келтирган самараликлар кичик ҳисобда ғалаба қозонишди. Биринчи бўлимда Паскуато ва Корниленконинг зарбаларини Лобанов маҳорат кўрсатиб, қайтариб қолди. 59-дақиқада Паскуатонинг тўп оширишидан кейин Корниленко яқин масофадан боши билан аниқ зарба йўллади. Ушбу гол учрашув охиригача ягоналигини сақлаб қолди.

18 февраль куни Туркия йиғинидаги сўнгги беллашувда "Пахтакор" Туланинг "Арсенал" клубига қарши майдонга тушади. Баҳс Тошкент вақти билан 19:00да бошланади.

"Пахтакор" - "Крилья Советов" - 0:1 (0:0)
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Исматуллаев, Ораховац, Ҳошимов, А.Аҳмедов (Юсупов, 83), Соҳибов (Ўрунов, 46), Козак (Алижонов, 66), Искандеров (Ҳакимов, 66), Каримов (Нуруллаев, 46), Сергеев.
"Крылья Советов": Конюхов, Родич (Зотов, 75), Гаджибеков (Божин, 75), Надсон (Бато, 75), Таранов, Башкиров, Зинков (Мияилович, 70), Ятченко, Визнович (Кудряшов, 25), Паскуато (Чочиев, 75), Корниленко (Садик, 75).
Гол: Корниленко, 59.

Фото манбаси: "Крилья Советов" сайти
Сўнгги янгиликлар
Сўровнома

ЖАМОАМИЗ БУ МАВСУМ НЕЧАНЧИ УРИННИ ЗАБТ ЭТАДИ?