"Пахтакор" аёллар жамоаси мавсумни "Локомотив" устидан ғалаба билан якунлади.
Иккинчи босқичнинг сўнгги турида Рустам Арипов шогирдлари "Локомотив"ни қабул қилиб, 4:3 ҳисобида зафар қучишди. Жамоамиздан Мадина Воҳидова дублга эришди. Рўзихон Асқарова ва Кристина Чунакова биттадан тўп муаллифига айланди. Шу тариқа асосан ёшлардан таркиб топган "Пахтакор" аёллар жамоаси чемпионатни 7-поғонада тугатди.
"ПАХТАКОР" - "ЛОКОМОТИВ" - 4:3 (1:1)
“Қибрай” стадиони. 37 томошабин.
Ҳакам: Акмал Раҳимов.
Голлар: Мадина Воҳидова, 37 (1:0), Зебинисо Халимова, 39 (1:1), Мадина Воҳидова, 53 пенальтидан, 53 (2:1), Рўзихон Асқарова, 64 пенальтидан (3:1), Кристина Чунакова, 65 (4:1), Камола Бердиева, 88 (4:2), Жасмина Абдуғаниева, 90+3 (4:3).