Жамоамиз аъзолари Олий хоккей лигаси иштирокчиси "Ҳумо" жамоаси ўйинида меҳмон бўлишди.
15 ноябрь куни Тошкентда Хитойнинг ORG жамоаси билан учрашувда "Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ва футболчилар Марат Бикмаев ҳамда Драган Черан хоккей беллашувини рамзий маънода бошлаб беришди. Ўйинни кузатиш учун жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби тўлиқ таркибда ташриф буюришди ва "Ҳумо" жамоасини қўллаб-қувватлаб туришди. Жамоамизнинг ўйинни кузатиши мезбонлар учун омадли келди ва улар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.