"Пахтакор" жорий кунда Собиқ Иттифоқ чемпионатида икки беллашув ўтказган.
1962 йил Тошкентда Ростовнинг СКА жамоасига имконият бой берилган бўлса, 1963 йил "Крилья Советов" 5:2 ҳисобида мағлубиятга учратилган. Биродар Абдураимов ва Геннадий Красницкий ўйинда дублга эришган бўлсалар, яна бир гол Станислав Стадник ҳисобига ёзилган.
1962 йил
"Пахтакор" - СКА (Ростов) - 0:3 (0:2). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 37000 томошабин.
Голлар: Матвеев 20, 85, Мосалёв 22.
1963 йил
"Пахтакор" - "Крилья Советов" - 5:2 (3:1). Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 25000 томошабин.
Голлар: Стадник 9, Красницкий 13, 52, Б.Абдураимов 19, 79 - Кох 43, Казаков 57.
"Пахтакор" таркибида Ўзбекистон чемпионатида энг кўп учрашувда майдонга тушган Мурод Алиев ва клуб тизимида узоқ йиллардан бери фаолият олиб бораётган Валерий Бородавкин бугун таваллуд топган.
Шу санада туғилганлар:
Мурод Алиев – 14.11.1970 (ҳимоячи, "Пахтакор"да 232 ўйинда 3 гол, 1991-2000).