Жамоамиз мавсумнинг ҳал қилувчи ўйинларига ҳозирлик кўришда давом этмоқда.
Асосий таркибдан 11 нафар футболчи миллий терма жамоалар йиғинига таклиф этилган. Улар 20 ноябрь куни клуб ихтиёрига қайтишади. Шу сабабли машғулотларда ёшлар жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишмоқда. Кеча "Жар" стадионида асосий ва ёшлар таркиблари ўртасида назорат баҳси ўтказилди. Унда биринчи жамоа вакиллари 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Навбатдаги учрашувни "Пахтакор" 23 ноябрь куни Қаршида "Насаф" билан чемпионатнинг 24-тури доирасида ўтказади.